Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 209 км жанубий-ғарбда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун, 20 январь куни соат 09:03 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Эпицентр: Жиззах вилояти, Фориш тумани. Зилзила координаталари: 40,57 градус шимолий кенглик; 66,91 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 15 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 209 км жанубий-ғарбда.