ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 3,8 фоизни ташкил этди, дейилади Евроосиё иқтисодий комиссияси сайтида эълон қилинган материалларда.
Беларусь саноат ишлаб чиқаришида энг катта ўсишга эришди - 7,9%. Энг паст кўрсаткич Қирғизистонда - 1,8%.
Арманистонда саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши 2,1 фоизни, Россияда 3,6 фоизни, Қозоғистонда 4,3 фоизни ташкил этди.
Шу билан бирга, ушбу даврда Россия Федерациясининг улуши ЕОИИ умумий саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 87,6 фоизини, Қозоғистоннинг улуши - 7,1 фоизи, Беларусь - 4,4 фоизи, Арманистон - 0,5 фоизи ва Қирғизистон 0,4 фоизини ташкил этди.
“2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида ЕОИИ саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улушни ишлаб чиқариш саноати (65,7%) эгаллади. Унинг улуши 2022 йилнинг январь-ноябрига нисбатан 1,9 фоиз пунктга ошди”, - дейилади таҳлилий шарҳда.
Иттифоқнинг ялпи ички маҳсулоти ҳисобот даврида 3,3 фоизга ўсди. Бу кўрсаткичнинг ўсиши бўйича Арманистон етакчилик қилмоқда – 9,3 фоиз, Қозоғистонда – 4,7 фоиз, Қирғизистонда – 4,2 фоиз, Беларусда – 3,6 фоиз, Россияда – 3 фоиз.
2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида ЕОИИга аъзо давлатлар транспортининг барча турлари бўйича юк айланмаси 5,6 триллион тонна-километрни ташкил этди. Бу даврда у Қирғизистон (+8,6%) ва Қозоғистонда (+3,1%) ўсди.
2023 йилнинг 11 ойида ЕОИИга аъзо давлатларнинг йўловчи айланмаси 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 12,9 фоизга ошиб, 561,9 миллиард йўловчи километрни ташкил этди.
Йўловчи айланмаси кўрсаткичлари Арманистонда (+72,1%), Россияда (+13%), Қозоғистонда (+11,2%), Қирғизистонда (+8,6%) ва Беларусда (+8,4%).
ЕОИИда рўйхатга олинган ишсизлик даражаси ишчи кучининг 0,9 фоизини ташкил этди.