Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Брянск вилоятида Украина дрони йўқ қилинди

Вилоят губернатори Александр Богомазнинг аниқлик киритишича, дроннинг йўқ қилиниши жароҳатлар ва ҳалокатларга олиб келмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Брянск вилояти ҳудуди устида Украина дронини йўқ қилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“20 январь куни Москва вақти билан тахминан 06:30 да Киев режимининг Россия Федерацияси ҳудудидаги объектларга самолёт типидаги учувчисиз учиш аппарати ёрдамида террорчилик ҳужуми уюштиришга уриниши тўхтатилди”, — дейилади хабарда.
Вилоят губернатори Александр Богомазнинг Telegram каналида аниқлик киритишича, дроннинг йўқ қилиниши жароҳатлар ва ҳалокатларга олиб келмаган.
“Ҳодиса жойида тезкор ва фавқулодда хизматлар ишламоқда”, — дея қўшимча қилган у.
Украина Қуролли Кучлари мунтазам равишда Россиянинг марказий ва чегарадош ҳудудларини ўққа тутади, дронлардан зарбалар беради.
Брянск вилоятида террорчилик хавфининг сариқ даражаси мавжуд. Бу ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини кучайтириш, вокзаллар ва одамлар гавжум жойларда тинтувлар ўтказиш, тиббиёт ташкилотларини шай ҳолатга келтириш, стратегик объектлар қўриқланишини кучайтиришни назарда тутади.