Совуқ сув балиғи турларини (гулмоҳи, бакра, лосось) етиштирувчи хўжаликлар сони 24 тага етди. Бу борада 5 та лойиҳа амалга оширилиб, 1,2 минг тонна янги ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилди.
Ўтган йили мазкур соҳадаги инкубация цехларининг умумий сони 113 тага етди. 270 гектар майдонда наслчилик ҳовузлари ишга туширилди.
1 гектарга интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш ҳажми 3-4 баробар ошди (жами 8 минг гектардан ортиқ майдон фаоллаштирилди).
Умумий қиймати 712 миллиард сўмлик 241 та ҳудудий лойиҳанинг ишга туширилиши 2500 янги иш ўрнини яратиш имконини берди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.