Матбуот маркази

Анонс: архитектор билан Тошкент бош плани ҳақида суҳбат

Sputnik Ўзбекистон матбуот марказининг навбатдаги меҳмони пойтахтнинг қиёфаси 2045 йилгача қандай ўзгартириши ҳақида сўз юритади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Бугун, соат 16:00 да Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида архитектура фанлари номзоди Муродхон Усмонов Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳаси пойтахт қиёфасини қандай ўзгартиришига оид саволларга жавоб беради.
Архитектура фанлари номзоди, Тошкент архитектура-қурилиш институти “Шаҳарсозлик” кафедраси профессори Муродхон Усмонов Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳаси пойтахт қиёфасини қандай ўзгартириши, инфратузилма юкини қандай камайтириш ва Тошкентдаги тирбандликни камайтиришга нима ёрдам бериши ҳақида сўз юритади.
Иштирок этишни хоҳловчи ОАВ вакиллари +99890 984 98 49, (Тошкентдаги Sputnik матбуот маркази продюсери Рамиз Бахтияров) рақамига мурожаат қилишлари мумкин.