ТОШКEНТ, 18 янв – Sputnik. Покистон Эрон билан зиддиятли вазият сабаб армиясини шай ҳолатга келтирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди, дея ёзади РИА Новости.
“Покистон қуролли кучлари юқори шайлик ҳолатга келтирилди”, — дейилади хабарда.
Хавфсизлик кучларининг исмини ошкор этмаган вакили Эрон томонидан ҳар қандай фитнага ҳарбий жавоб берилишини қўшимча қилган.
Покистон бугун Эроннинг Систон ва Балужистон вилоятидаги террорчилар бошпаналарига бир қатор зарбалар берганини эълон қилди. Қайд этилишича, нишон Эрон ичидаги назоратсиз ҳудудларда ўзларини "сармачарлар" деб атаган покистонлик террорчилар бўлган.
Вилоят расмийлари, ўз навбатида, Покистон зарбалари қурбонлари Эрон фуқароси бўлмаган уч аёл ва тўрт нафар бола, шунингдек, икки эркак эканини айтди.
Сешанба куни Эрон Ислом инқилоби қўриқчиларининг элита корпуси “Жайш ал-Адл” террорчилик гуруҳининг Балужистондаги базасига баллистик ракета ва дронлардан зарба берганидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди.
Исломобод ҳужумни кескин қоралади ва элчини чақириб олди, бу Эрон дипломатик миссияси раҳбари ҳам ҳозирча Покистондаги фаолиятини давом эттира олмаслигини кўрсатди.
Бундан ташқари, сешанбага ўтар кечаси ИИСК Ироқ Курдистони пойтахти Эрбил шаҳрига, АҚШ консуллиги ва халқаро аэропорт ҳудудида баллистик ракета ҳужумларини амалга оширди. Теҳрон хабар беришича, нишон "Моссад” Исроил ташқи разведка хизмати асосий штаб-квартираларидан бири" бўлган.