ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2023 йилги ташқи сиёсат натижаларига бағишланган катта матбуот анжумани ўтказди. Тадбир учун 350 дан ортиқ матбуот вакиллари аккредитациядан ўтган.
Лавровнинг аввалги икки матбуот анжумани тахминан уч соат давом этган, бироқ бу барча саволларга жавоб бериш учун етарли вақт эмас. Бундай ҳолатда вазирлик анъанавий тарзда ёзма равишда ёритилмаган мавзулар бўйича фикр билдиради.