Ўзбекистон ва ЕОИИ

Пашинян ЕОИИга раислик йилида нималарга эътибор қаратишини айтди

Бу йил 1 январдан бошлаб Арманистон ЕОИИ органларига раисликни ўз зиммасига олди, унда ҳар бир давлат умумий иқтисодий ҳамкорлик маконини шакллантиришда асосий рол ўйнайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Бу йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) раислик навбати Арманистонга ўтди. Мамлакат бош вазири Никол Пашинян иттифоқдаги раислик йилида нималарга эътибор қаратишини маълум қилди.
Бу йил 1 январдан бошлаб Арманистон ЕОИИ органларига раисликни ўз зиммасига олди, унда ҳар бир давлат умумий иқтисодий ҳамкорлик маконини шакллантиришда асосий рол ўйнайди.
Эътибор қаратиладиган масалалар:
энергия хавфсизлигини таъминлаш — энергия ресурсларининг умумий бозори ЕОИИга аъзо барча давлатлар учун тенг шароитларни таъминлаши керак;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш — мумкин бўлган инқирозлар шароитида озиқ-овқат таъминоти ЕОИИ кун тартибининг устувор вазифасига айланиши керак;
транспорт ва логистикани ривожлантириш — ташқи бозорларга чиқиш учун ЕОИИнинг транзит салоҳияти ва имкониятларидан максимал даражада фойдаланиш зарур. Арманистон томонидан таклиф этилган “Дунё чорраҳаси” лойиҳасини амалга ошириш;
божхона тизимини такомиллаштириш — ЕОИИда ягона транзит тизимини ташкил қилиш ва давлат назоратини минималлаштириш;
ЕИК ролини аниқ белгилаш — ЕОИИда миллатлараро регуляторнинг ролини аниқ белгилаш зарур. Шу ўринда ЕИКни белигилаш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.
Миллий валюталар улушини ошириш.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
"Транснефть" 2023 йилда ЕОИИ мамлакатларига нефть маҳсулотларини етказиш ҳажмини оширди