ТОМАVAC — бу ўзбек олимлари томонидан яратилган COVID-19 га қарши вакцина. Уни яратиш учун ЎзФА Геномика ва биоинформатика марказининг 15 нафар олимлари икки йил давомида изланишлар олиб боришган.
Сичқонлар ва 20 нафар кўнгиллиларда олиб борилган тажрибалар натижасида ТОМАVAC инсон қони ва ичакларида коронавирусни нейтралловчи антитаначалар ҳосил қилиши исботланди.
“Нега айнан помидор? Вирус оқсилларини организмга етказиш учун маҳсулот пиширилмаслиги керак. Агар картошкани танлайдиган бўлсак, у пиширилади. Пиширилиш жараёнида юқори температурада оқсил парчаланиб кетади. Ундан кейин ҳеч қандай натижа бўлмайди”, дея тушунтирди биология фанлари номзоди Шуҳрат Шерматов.
Маҳсулотни қаердан олиш мумкин? Унинг инсон организмга зарари йўқми? Бу ва бошқа саволларга Sputnik Ўзбекистон видеолавҳаси орқали жавоб олинг.