ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россиянинг Украина Қуролли кучлари олдидаги устунлиги фақат кучаяди ва Ғарбнинг музокаралардаги позицияси заифлашади. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармасининг Россия таҳлили бўйича собиқ директори Жорж Биби "Daniel Davis / Deep Dive" каналига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Менимча, россияликлар аниқ ғалаба қозонмоқда. Ва уларнинг афзалликлари вақт ўтиши билан ўсиб боради, камаймайди", — деб ҳисоблайди эксперт.
Бибининг таъкидлашича, Россия армияси Украинанинг ҳарбий салоҳиятини "майдалаш"да жуда самарали. Унинг фикрича, Украина Қуролли кучларининг мудофааси Россия томонидан етказилган оғир йўқотишлар туфайли эртами-кеч оддийгина барбод бўлади.
Жабҳанинг қулаши Ғарбнинг Киевда "ўз манфаатларини" таъминлаш учун ҳар қандай имкониятдан маҳрум бўлишига олиб келади.
“Ўйлайманки, агар биз бу йўналишда давом этсак (можарони чўзиш учун – таҳр), у ҳолда <...> Россия ўз позициясини тобора мустаҳкамлаб боради”, — дейди таҳлилчи.