АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан сиёсати минтақадаги муаммоларни ҳал қилмайди — Лавров

Лавров: АҚШнинг Шимолий Кореяга таҳдид яратиш сиёсати минтақадаги муаммоларни ҳал қилмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. АҚШ ва унинг малайларининг КХДР хавфсизлигига таҳдид яратиш сиёсати минтақадаги муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бермайди, Москва Корея яримороли атрофида кескинликнинг кучайишига олиб келадиган қадамларни ташлашдан бош тортишга чақирмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Қайд этиш керакки, АҚШ ва унинг минтақавий малайлари КХДР хавфсизлигига таҳдид яратиш сиёсати ижобий йўналишдаги тараққиётга ҳеч қандай ҳисса қўшмайди. Биз зиддиятнинг кучайишига олиб келадиган ҳар қандай қадамлардан воз кечишга чақиришда давом этамиз”, — деди Лавров Москвада КХДР ТИВ раҳбари билан музокаралар чоғида.

Унинг сўзларига кўра, Россия Корея ярим ороли муаммоларини ҳар томонлама ҳал этиш тарафдори.
“Биз мавжуд муаммоларни ҳар томонлама, адолатли ҳал этиш тарафдори бўлган принципиал позициямизни яна бир бор тасдиқлаймиз. Биз доимо Шимолий-Шарқий Осиёда мустаҳкам тинчлик ва барқарорликка эришиш учун ҳеч қандай шартларсиз музокаралар жараёнини йўлга қўйиш тарафдори бўлиб келганмиз. Россия мустақил равишда ва ХХР билан биргаликда БМТ Хавфсизлик Кенгашига тегишли таклифларни киритди. Улар музокаралар столида”, — деди Лавров.
Ким Чен Ин можаро юзага келган тақдирда АҚШ ва Жанубий Кореяни йўқ қилишни буюрди – ОАВ