Исроил-Фаластин можароси

Хитой Ғазо бўйича йирик халқаро конференция ўтказишга чақирмоқда

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ғазо бўйича йирик халқаро конференция ўтказишга чақирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Хитой Ғазо сектори можаросини ҳал қилиш учун кенгроқ ва нуфузли тинчлик конференциясини ўтказишга чақирмоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Ван И Қоҳирада мисрлик ҳамкасби Самеҳ Шукри билан учрашгандан сўнг журналистларга берган интервьюсида "Икки давлат ечимини амалга ошириш Фаластин муаммосини адолатли ҳал қилишнинг муқаррар йўлидир" , деди.
Унинг сўзларига кўра, Фаластин муаммосини ҳал қилишнинг моҳияти тарихий адолатсизликни тузатиш, шунингдек, Фаластин халқига нисбатан адолатни имкон қадар тезроқ тиклашдан иборат.

“Хитой "икки давлат" барпо этиш қарорини амалга ошириш учун аниқ муддат ва режани белгилаш мақсадида кенгроқ, нуфузли ва самарали халқаро тинчлик конференциясини ўтказишга чақиради", — деди Ван И.

Хитой ТИВ раҳбари, шунингдек, Фаластин ва Исроил ўртасидаги тинчлик музокараларини тезроқ қайта бошлашни қўллаб-қувватлаш зарурлигини ҳам қайд этди.