Тайвань Хитой ҳудудининг ажралмас қисми – Ўзбекистон ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Тайванда ўтказилган сайловлар юзасидан баёнот берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Тайвань Хитой ҳудудининг ажралмас қисми. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон томони Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
“Ягона Хитой тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Цзиньпин Байденни Тайвань масаласида жиддий огоҳлантирди - ОАВ