Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади — харита

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. “Ҳумо Арена” муз саройи ва унга туташ ҳудудда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу муносабат билан айрим кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади, дея хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бугун, 13 январь куни соат 13:00 дан 14 январь куни соат 11:00 гача:
Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;
Эртага, 14 январь куни соат 06:30 дан 11:00 гача:
Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан бошлаб Ойбек, Нукус ва Абдулла Қодирий кўчалари.
В Ташкенте 13 и 14 января временно ограничат движение транспорта на нескольких центральных улицах