ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Россия ҳарбийлари бугун Украинадаги ҳарбий объектларга юқори аниқликдаги қуроллар билан гуруҳли зарба берди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Бугун эрталаб Россия Федерацияси Қуролли Кучлари юқори аниқликдаги, узоқ масофага учувчи денгиз ва ҳаво қуроллари, шу жумладан "Кинжал" гипертовушли ракета комплекси, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари билан 155, 152 ва 125 мм снарядлар, порох ва учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқарадиган Украина ҳарбий-саноат комплекси объектларига гуруҳли зарба берди”, - дейилади хабарда.
Вазирлик зарбадан кўзланган мақсадга эришилганини ва белгиланган барча объектларга зарба берилганини таъкидлади.
Россия армияси Қрим кўпригидаги теракт ва Россиядаги фуқаролик инфратузилмаси объектларига қилинган бошқа ҳужумларга жавобан Украина мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик, алоқа ва энергетика объектларига мунтазам ҳужумлар уюштирмоқда.