ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Россиянинг “Ural Airlines” авиакомпанияси Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам қатновларни тикламоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan airports” хабар берди.
Биринчи йўловчи рейси жорий йил 13 январга мўлжалланган. Авиакомпания Airbus A320 ва Airbus A321 каби самолётларда бешта йўналишда парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Екатеринбург — Самарқанд — Екатеринбург йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади;
Москва — Наманган — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — душанба ва шанба кунлари амалга оширилади;
Москва — Тошкент — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳар куни амалга оширилади;
Москва — Қарши — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади;
Самара — Урганч — Самара йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади.
“Ural Airlines” авиакомпанияси бош қароргоҳи Екатеринбургда (Россия) жойлашган. Авиакомпания Россиядаги энг йирик бешта авиаташувчилардан бири ҳисобланади.