Ўзбекистон ва ЕОИИ

"Транснефть" 2023 йилда ЕОИИ мамлакатларига нефть маҳсулотларини етказиш ҳажмини оширди

Ғарбий йўналишдаги қувур орқали етказиб беришнинг амалда тўхтаб қолиши билан бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан деярли 30 фоизга юқори.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Россиянинг “Транснефть” компанияси ўтган йили Россиядан Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) бошқа мамлакатларига нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширди, деб хабар беради РИА Новости.
Компаниянинг таъкидлашича, ғарбий йўналишдаги маҳсулот қувурлари орқали экспорт амалда тўхтаган бўлса-да, экспорт нафақат ЕОИИ мамлакатларига, балки бошқа давлатларга, жумладан, Тожикистонга ҳам ошиб бормоқда. 2023 йилда бу кўрсаткич 530 минг тоннагача ошди, бу ўтган йилга нисбатан 29,3 фоизга кўпдир.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 5 декабрдан Европа Иттифоқида Россия нефтини сотиб олишга, 2023 йил 5 февралдан эса Россия хом ашёсидан нефть маҳсулотлари, жумладан, бензин ва дизел ёқилғиси савдосига эмбарго кучга кирди.
Ўзбекистонда "Татнефть", "Saneg" ва "Лукойл" АЁҚШлари очилиши режалаштирилмоқда