“Агар ҳайдовчи ёқилғи сифатига шубҳа туғдирса, “Ўзэнергоинспекция”га ариза юборишга ҳақли. Мутахассисларимиз мурожаатчи билан боғланиб, унинг иштирокида синовдан ўтказиш учун намуна оладилар”, — дея тушунтирди “Ўзэнергоинспекция” марказий назорат-кимё лабораторияси бошлиғи Комилжон Каримов.
“Лабораторияда автобензиннинг октан сонини ва дизель ёқилғисининг цетан сонини (ёнувчанлик кўрсаткичи) аниқлайдиган асбоб-ускуналар мавжуд. Ушбу кўрсаткичлар ва норма ўртасидаги номувофиқлик двигателларнинг ишлашига ва, албатта, атроф-муҳитга таъсир қилади. Текширувлар халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган миллий стандартлар бўйича амалга оширилади”, — дея маълум қилди Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси.
“Ўзэнергоинспекция” Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2024 йил 1 майга қадар ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёқилғи сифати кўрсаткичларини эркин текшириш ҳуқуқига эга”, — деди "Ўзэнергоинспекция" марказий назорат-кимё лабораторияси бошлиғи Комилжон Каримов.
“Юқори сифатли нефть маҳсулотлари билан таъминловчи ёқилғи қуйиш шохобчалари кўпроқ истеъмолчилар сони ва кўпроқ ҳажмдаги нефть маҳсулотларини сотишдан манфаатдор. Шунинг учун лабораториямизга ҳар куни таҳлил қилиш учун 20-30 та намуналар келиб тушади. Ёқилғи қуйиш шохобчалари харид қилаётган нефть маҳсулотларининг сифатли бўлишига ишонч ҳосил қилади”, — дея қўшимча қилди Каримов.