ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Америкаликларнинг ҳаётини Россия ёки Хитой эмас, ўз ҳокимияти қийинлаштирмоқда. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Бизнинг муаммоларимиз хорижда ҳам, Украинада ҳам, Яқин Шарқда ҳам эмас. Бизнинг муаммоларимиз шу ерда, уйда ва биз уларга муносибмиз. Америкаликлар тушуниши керакки, биз билан шундай қилган одамлар Пекинда ёки Москвада эмас, улар Оқ уйда”, — деди у.
Аввалроқ Рональд Рейган маъмурияти даврида Оқ уй ходими бўлган Пол Крейг Робертс америкалик сиёсатчилар ўз фуқаролари эмас, балки "молиявий жиҳатдан кучли одамлар" манфаатларига хизмат қилишини айтганди.