Қадимги аҳоли, пахса уйлар, флора ва фауна — Ангрендаги музейда қандай экспонатлар бор?

Бугунги кунда Ангрен шаҳри музейида 32 мингтадан ортиқ экспонат сақланмоқда.
Sputnik
Ангрен шаҳри тарихи музейи 1960 йил 21 сентябрда ташкил топган. Бугунги кунда у ерда 32 мингдан ортиқ экспонат сақланмоқда. Археологик ёдгорликлар, этнографик буюмлар ва тасвирий санъат асарлари шулар жумласидан.
"Воҳанинг илк яшовчилари бу қурама халқи ҳисобланган. Қурама халқининг яшаш шароитини макет, диорама тариқасида тасвирлашга ҳаракат қилганмиз. 50 йиллардаги ҳолатлари, 10 асрдаги яшаш жараёнлари: пахса уйлар, синч деворлар, қамишли томлар кўрсатилган", — дейди музей катта илмий ходими Гулмира Солихонова.
Маълум қилинишча, ҳозир музейга ташриф буюрувчилар сони ўтган йили 20 минг кишини ташкил этади.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.