"Уруш муқаррар". АҚШда Россияга қарши даҳшатли режа фош этилди

Оқ уйнинг собиқ ходими Робертс: АҚШ Россияга қарши ядровий уруш бошламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. АҚШ Россияга нисбатан ҳақиқий муносабатини кўрсатди ва Москва билан янада катта қарама-қаршиликка бориш ниятини ошкор қилди. Бу ҳақда Роналд Рейган маъмурияти давридаги Оқ уй ходими Пол Крейг Робертс маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.
"Агар Ғарбнинг таназзулга учраши унинг қулашига олиб келмаса, уруш муқаррар", — деди у.
Робертсга кўра, европаликлар ва америкаликлар “молиявий жиҳатдан қудратли”лар манфаатларига хизмат қиладиган ҳукуматларини “менсимайдилар”, лекин оддий халқ Ғарбнинг агрессив ташқи сиёсатига ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайди.
Ғарб элитаси бошланган можаролар учун "уялмаслигини" ҳаммага кўрсатганида, АҚШнинг Россияга нисбатан ниятлари тўлиқ ойдинлашди, дея қўшимча қилди у.

"Вашингтон ядровий Армагеддон хаёлотини уйғотди", — деб хулоса қилди таҳлилчи.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин НАТОнинг тажовузкор табиати энди яширин эмаслигини, глобал устунликка даъволар бевосита АҚШ доктринавий ҳужжатларида мустаҳкамланганини айтганди.
АҚШ "мағлубиятни" тан олмай, ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлиги тахмин қилинди