ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Россия қўшинлари Украинадаги ҳарбий ва саноат объектларига "Ханжар" (Кинжал) гипертовушли ракета тизими билан гуруҳли зарба берди. Бу ҳақда РИА Новости Россия мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
“Бугун эрталаб Украина ҳарбий-саноат мажмуаси нишонларига юқори аниқликдаги, узоқ масофага учувчи, денгиз ва ҳаво қуроллари, шу жумладан “Ханжар” гипертовушли ракета мажмуаси билан гуруҳли зарба берилди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ракета қўшинлари, артиллерия ва ҳужумчи учувчисиз қурилмалар 108 та ҳудудда Украина Қуролли кучларининг шахсий таркиби ва техникасига ҳамда ўқ отиш позицияларида 113 та артиллерия бўлинмаларига ҳужум қилди. Хусусан, улар 101-ҳудудий мудофаа бригадаси командирлари учрашадиган жойга зарба беришди.