ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Кристофер Ноланнинг “Оппенгеймер” фильми “Энг яхши драматик фильм” номинациясида “Олтин глобус”ни қўлга киритди, Йоргос Лантимоснинг “Камбағаллар-бахтсизлар” фильми эса энг яхши комедия деб топилди. Бу ҳақда РИА Новости CBS телеканалига таяниб хабар берди.
Драма йўналишида “Оппенгеймер”дан ташқари Жонатан Глейзернинг “Қизиқиш зонаси”, келиб чиқиши кореялик бўлган америкалик режиссёр Селина Соннинг "Ўтмишдаги ҳаёт", Француз режиссёри Жюстина Триенинг “Қулаш анатомияси”, Брэдли Купернинг “Маэстро” ва Мартин Скорсезенинг “Гул ойининг қотиллари” фильми тақдим этилди.
"Оппенгаймер"да роль ижро этган Киллиан Мерфи “Драмадаги энг яхши актёр” мукофотини қўлга киритди, ушбу фильмда роль ўйнаган кичик Роберт Дауни эса, энг яхши иккинчи пландаги эркак роли учун статуэтка олди.
Лили Гладстоун Мартин Скорсезенинг "Гул ойининг қотиллари" фильмидаги бош аёл роли учун статуэтка олди;
Пол Джаматти “Қолдирилганлар” фильмидаги роли учун комедия/мюзиклда энг яхши эркак роли учун “Олтин глобус”ни қўлга киритди;
Эмма Стоуннинг "Камбағаллар-бахтсизлар” фильмидаги роли комедия/мюзиклда энг яхши актриса деб топилди;
"Энг яхши драматик сериал" номинациясида "Олтин глобус" "Ворислар" сериалининг тўртинчи ва охирги мавсумида ғолиб чиқди. Ушбу фильмда ўйнаган Киран Калкин "Драма телесериалидаги энг яхши роль" номинациясида ғолиб бўлди;
“Барби” фильми “кинематография ва касса ютуқлари” номинациясида Олтин глобусни, қўшиқчи Билли Айлиш эса ушбу фильмда акс этган “What Was I Made For?” қўшиғи учун Олтин глобусни олди;
Япониялик режиссёр Хаяо Миядзакининг сўнгги мультфилми "Бола ва қуш" "энг яхши анимацион фильм" номинациясида Олтин глобус билан тақдирланди;
"Қулаш анатомияси" француз фильми чет тилидаги энг яхши фильм деб тан олинди.
Олтин глобус ҳар йили фильмлар ва телесериаллардаги ютуқлари учун 20 дан ортиқ номинациялар бўйича тақдирланади.