ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Илк бор Адлия вазирлиги фаолиятининг барча йўналишлари бир том остида, “Очиқ эшиклар куни”да намойиш этилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Илгари Адлия вазирлиги бундай тадбирларни ФҲДЁ бўлимлари, Х.Сулаймонова номидаги суд экспертизаси маркази ёки давлат хизматлари марказларининг ўзида ўтказган. Бу галги тадбир барча йўналишларни қамраб олган ҳолда вазирлик биносида ташкил этилди.
Шундай қилиб, ташриф буюрувчилар вазирлик фаолияти билан танишиб, соҳа мутахассисларига ўзларининг қизиқтирган саволларини бера олишди. Айримлари эса давлат хизматларининг қатор турларидан рўйхатдан ўтишди.
Мамлакат президенти фармони билан 1992 йил 8 январда Ўзбекистон ССРнинг иттифоқ-республика Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига айлантирилган. Ўтган 31 йил давомида эришилган энг ёрқин ютуқлар, шунингдек, “Очиқ эшиклар куни” тадбири қандай ўтказилгани ҳақида Sputnik Ўзбекистон видеоматериалида танишинг.