ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Пекинда Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон ва Ўзбекистондан келтирилган 80 дан ортиқ музей экспонатлари намойиш этилди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
“Маданий мерос ва археология соҳасидаги “Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазма ўз ишини якунлади. Кўргазма Пекиндаги “Гугун” император саройи музейида “Бир макон, бир йўл” анжумани доирасида бўлиб ўтди.
Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазмаси.
© Фонд развития культуры и искусства
"Кўргазма халқаро жамоатчилик томонидан кенг эътирофга сазовор бўлди. 3 ойгина ичида кўргазмага қарийб 150 000 киши ташриф буюрди", — дейилади хабарда.
Ташриф буюрувчилар Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон ва Ўзбекистондан келтирилган 80 дан ортиқ музей экспонатларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишди.
Кўргазма бир неча бўлимларга бўлинган бўлиб, уларда Буюк Ипак йўли бўйлаб истиқомат қилган халқлар маданияти ва санъати ривожининг турли даврлари акс эттирилган.
Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазмаси.
© Фонд развития культуры и искусства
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мадади билан Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Фанлар академияси Санъатшунослик институтида сақланаётган 18 та экспонат тақдим этилди.
Бир макон, бир йўл” ҳамкорлиги” археологик кўргазмаси.
© Фонд развития культуры и искусства
Шу каби имконият ва ташаббуслар боис Ўзбекистоннинг бой маданий мероси халқаро жамоатчиликка намойиш этилди.