ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Қуёш томон учирилган Ҳиндистоннинг Aditya-L1 тадқиқот станцияси Лагранж нуқтасига етиб келди ва у ердан кузатувлар ўтказади. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг космик тадқиқотлар ташкилоти раҳбари маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Aditya-L1 нуқтасига 6 январь куни етиб борди ва биз уни ушлаб туриш учун охирги маневрни амалга оширамиз", — деди ташкилот раҳбари.
Лагранж нуқтаси — бу ер ва Қуёш ўртасидаги тортишиш кучлари мувозанатга эришадиган ноёб майдон. Ой, Марс ва Венера каби бошқа самовий жисмларнинг таъсири туфайли кучларни мутлақ зарарсизлантиришга эришиб бўлмайдиган бўлса-да, L1 нуқтаси кузатиш мақсадида барқарор позицияни таъминлайди.
Ҳиндистоннинг Қуёшни ўрганиш миссияси ўтган йилнинг 2 сентябрида бошланган эди. Aditya L1 миссияси қуёш тожи исиши, тож массасини чиқариб юбориш, чақнашдан олдинги фаоллик ва хусусиятлар, космик об-ҳаво динамикаси, қуёш шамолининг тарқалиши, зарралар ва майдонлар ва бошқаларни тушуниш учун маълумот бериши кутилмоқда.