Ўзбекистонлик ёш қиличбозлар жаҳон рейтингида пешқадамга айланди

Дилназ Мурзатаева шпага, Фернанда Эррера эса сабля йўналишида рейтинг пешқадами сифатида эътироф этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) 2024 йил январь ойи учун ёш тоифаларида спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларининг аксарияти юқори поғоналардан ўрин олишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Двое представителей сборной Узбекистана по фехтованию лидируют в мировом рейтинге
Хусусан, Дилназ Мурзатаева шпага, Фернанда Эррера эса сабля йўналишида рейтинг пешқадами сифатида эътироф этилди. Жамоавий дастурда эса ўзбекистонлик саблячи йигитлар биринчи, қизлар иккинчи, шунингдек, шпагачи қизлар учинчи ўринда қайд этилган. Шахсий рейтингда кучли ўнликдан жой олган ўзбекистонликларнинг ҳолати билан танишинг:
Шпага, қизлар:
1. Дилназ Мурзатаева (Ўзбекистон) – 131.5 (очко)
9. Шаҳзода Эгамбердиева (Ўзбекистон) – 62
Йигитлар:
1. Муҳаммад Ёсин (Миср) – 189.250
6. Мейирхан Тимуров (Ўзбекистон) – 49
Сабля, қизлар:
1. Фернанда Эррера (Ўзбекистон) – 166
6. Гулистан Пердибаева (Ўзбекистон) – 96
7. Аякўз Жумамуратова (Ўзбекистон) – 91
Йигитлар:
1. Дари Лукашенко (Украина) – 129
3. Исломбек Абдазов (Ўзбекистон) – 119.5
4. Азизбек Даулетназаров (Ўзбекистон) – 116.250.