Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 218 км жанубий-шарқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида кеча, 5 январь куни маҳаллий вақт билан соат 21:59 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Эпицентр: Наманган вилояти, Чортоқ тумани. Зилзила координаталари: 41,11 градус шимолий кенглик; 71,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,5. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 218 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Чортоқ туманида 2-3 балл, 2 км
Уйчи туманида 2 балл, 13 км
Наманган шаҳрида 2 балл, 17 км
Янгиқўрғон туманида 2 балл, 20 км
Косонсой туманида 2 балл, 23 км.