Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Россия элчиси билан учрашди

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Кеча, 4 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олег Мальгинов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги учрашувлар якунлари бўйича эришилган барча келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.