Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Энг яхшилари”. ОАВда Россия Украинада нималарни йўқ қилгани ошкор этилди

Кузатувчининг сўзларига кўра, Ғарб танклари Украинада яхши натижа кўрсата олмади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Россия ҳарбийлари Украинада НАТОнинг энг яхши қуролларини йўқ қилиб, унинг заиф томонларини ошкор қилди, деб ёзади “Asia Times”.
“Украинада Россия Қуролли Кучлари жангда оддий қуроллар ёрдамида НАТОнинг энг яхши танкларини ишдан чиқара олишини ҳамда Американинг Bradley ва Германиянинг Marder каби зирҳли транспорт воситаларини йўқ қила олишини намойиш қилди”, — дейилади материалда.
Кузатувчининг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика альянсида аллақачон кам бўлган Ғарб танклари Украинада яхши натижа кўрсата олмади: Украина Қуролли Кучларида Германиянинг Leopard 2 лари, украиналиклар қандайдир тарзда қуролларини кучайтиришга уринишларига қарамай, энди ишламайди. Американинг Abrams’лари эса жанговар ҳаракатлардан бутунлай яширилиши керак, чунки улар Россия ҳарбийлари билан тўқнашувда омон қололмайди, деган қўрқув бор.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, 54 та хорижий давлат Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда, махсус операция бошланганидан бери улар 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Украина Қуролли Кучларига 1,6 мингдан ортиқ ракета ва артиллерия қуроллари, 200 дан ортиқ зенит-ракета мажмуалари, 5220 дан ортиқ зирҳли қуроллар ва 23 мингдан ортиқ дронлар топширилди.
Россия бир неча бор Ғарб қуролларининг Киевга етказиб берилиши жанг майдонидаги вазиятни ўзгартирмаганини, бу ҳаракатлар Украина Қуролли кучлари бўлинмаларида йўқотишлар сонини кўпайтирганини бир неча бор таъкидлаган.