Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Артёмовск йўналишида Украина пиёда аскарларига зарба берилди

Вазирликнинг таъкидлашича, десантчиларнинг танкга қарши экипажлари фронтнинг ушбу ҳудудида душманнинг аскарлари ва техникасини фаол равишда йўқ қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Иваново гвардияси ҳаво-десант кучларининг Кострома полки разведкачилари Артёмовск шимоли-ғарбий қисмида украиналик пиёда аскарлари жойлашувини аниқладилар, улар “Фагот” ва “Корнет” танкга қарши тизимлари (ТКРТ) экипажлари томонидан йўқ қилинди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги журналистларга хабар берди.

"Артёмовскнинг шимоли-ғарбий қисмида Иваново гвардияси ҳаво-десант кучларининг Кострома полки разведкачилари масъулиятли ҳудудлардан бирида душман пиёда аскарларининг жойлашувини аниқладилар. “Фагот” танкга қарши ракета тизимидан бошқариладиган ракетани учириш орқали Кострома десантчилари Украина Қуролли Кучларининг 1,5 тагача бўлинмасини йўқ қилдилар, зудлик билан позицияларини ўзгартирдилар ва жанговар топшириқни бажаришда давом этдилар. Шунингдек, “Корнет” ТКРТ дан яна иккита ракета учирилиши орқали яна иккитага яқин пиёда отряди йўқ қилинди”, — деди Россия Мудофаа вазирлиги журналистларга.

Вазирликнинг таъкидлашича, десантчиларнинг танкга қарши экипажлари фронтнинг ушбу ҳудудида душманнинг аскарлари ва техникасини фаол равишда йўқ қилмоқда.
"Уч ҳафта ичида ушбу тизим душманнинг 60 нафар аскарини, бир соат ичида портлатилган ўқ-дорилар билан тўлдирилган битта пикапни йўқ қилди", – деб Гвардия парашют-десантчи полкининг танкга қарши батарея командирининг сўзларидан иқтибос келтирди вазирлик.