ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Жанубий Дакотада АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг B-1B Lancer стратегик бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “USA Today” ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги маълумотлари дарак берди.
"Тўрт экипаж аъзоси самолёт бортида ўқув машғулотлари учун бўлган ва хавфсиз тарзда катапульта қилинган", – дейилади материалда.
Бомбардимончи самолёти аэродромга қўнмоқчи бўлган вақтда ҳалокатга учраган. Ҳарбийлар ҳодиса сабабларини аниқлашга киришган.
Ўтган йил охирида Американинг F-16 қирувчи самолёти Жанубий Кореяда ҳалокатга учраган эди.
B-1B Lancer – ўзгарувчан қанотли тезкор стратегик бомбардимончи бўлиб, самолёт 1970 ва 1980-йилларда Rockwell International томонидан ишлаб чиқилган. Бомбардимончининг максимал тезлиги соатига 2,3 минг километрни ташкил қилади. Lancer'нинг максимал учиш массаси 216 тоннани, жанговар радиуси эса 5,5 минг километрни ташкил қилади.