Пара таэквондочилар рейтинг орқали Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритишди

Пара таеквондочилар Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Илк бор ўзбекистонлик беш таэквондочи рейтинг орқали Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи рейтингни эълон қилди.
“Қувонарлиси, якуний рейтинг натижаларига кўра илк бор 5 нафар пара таэквондочимиз рейтинг орқали Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди”, — дейилади хабарда.
Паратхэквондо
Таэквондочилар:
Аёллар: Зиёда Исоқова (-47 кг), Гулжаной Наимова (+65 кг).
Эркаклар: Зухриддин Тоҳиров (-63 кг), Жавоҳир Алиқулов (-70 кг), Асад Тоштемиров (-80 кг).
Айтилишича, Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара таэквондо дастурида 3 нафар спортчи билан иштирок этган эди.