ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. АҚШ энди Украинани қўллаб-қувватлаш учун маблағ йўқ. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби брифингда маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Президент биз тўлдиришимиз керак бўлган сўнгги пакетни имзолади ва шу билан бўлди. Биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишимиз учун (қўшимча маблағ ажратиш учун – Таҳр.) розилик олишимиз керак”, — деди у.
Кирбининг таъкидлашича, 27 декабрь куни президент Жо Байден томонидан имзоланган сўнгги ёрдам пакети ҳали тўлиқ Украинага етказилмаган. Бу "ҳафталар" олиши мумкин, деди у.