Дунёдаги бирорта муаммони Россиясиз ҳал қилиб бўлмайди – Тоқаев

Қозоғистон президенти: Дунёдаги бирорта муаммони Россиясиз ҳал қилиб бўлмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Россиядаги президентлик сайловлари катта халқаро аҳамиятга эга бўлади, чунки жаҳондаги бирорта ҳам муаммони Москва иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди, деди Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев “Egemen Qazaqstan”(“Суверен Қозоғистон”) миллий газетасига берган интервьюсида.
“Россия Федерацияси жаҳон сиёсатида ниҳоятда муҳим роль ўйнайди ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси мақомига эга эканлигини биз тушунишимиз керак. Россия президенти Владимир Путин ўз сўзи ва қарорлари билан глобал кун тартибини моҳиятан шакллантирадиган етакчидир. Дунёда ҳамма нарсада Россия фикри ҳисобга олинади, бу давлат иштирокисиз бирорта ҳам жаҳон муаммосини ҳал қилиб бўлмайди ва бу ҳақиқат”, – фикр билдирди Тоқаев.
Қозоғистон президентининг сўзларига кўра, келаётган йил кўплаб давлатлар учун аҳамиятли бўлади: Россиядан ташқари АҚШ, Озарбайжон, Буюк Британия, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда сайлов кампаниялари ва Европа парламентига сайловлар бўлиб ўтади. Аммо Россиядаги сайловлар Қозоғистон учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки Остона ва Москва ўртасидаги муносабатлар юқори даражада, деди Тоқаев.
Россия президенти сайлови 2024 йил 17 мартга белгиланган. Овоз бериш биринчи марта уч кун давом этади: 15, 16 ва 17 март кунлари.