Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

УҚК аскарлари жанговар вазифани бажаришдан ёппасига бош тортмоқда – ОАВ

Яна бир сабаб – енгил яраланганларнинг тўлиқ даволанишига рухсат бермаслик.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Украина Қуролли кучлари (УҚК) аскарлари қўмондонлари улар олдига қўйган жанговар вазифаларни бажаришдан ёппасига бош тортмоқда. Бу ҳақда ҳарбийлар суҳбатлари тутиб олинган радио ёзувлари далолат беради, дея ёзади РИА Новости.
Хусусан, ҳайдовчилар фронтнинг олдинги позицияларига қўшича куч ва озиқ-овқат элтиб беришдан бош тортмоқда. Шунга ўхшаш воқеа бирданига бешта бўлинмаларда кузатилмоқда.

“Мен умуман тушунмай қолдим. Бу бешинчиси. Бош тортди – ҳа, бош тортяпти. Бу “Нива”да келган Сашко – кичик, тўлачадан келган. Бош тортишди деб айтди”, - деган украина ҳарбийларидан бири.

Шундан кейин вазифани бажаришга борган гуруҳ катта йўқотишларга дуч келган, буни кўрган кейингиси эса бормасликка қарор қилган ва буйруқни бажаришдан бош тортган.
Яна бир сабаб – енгил яраланганларнинг тўлиқ даволанишига рухсат бермаслик. Уларни дарҳол сафга қайтаришади.
Украина ҳарбийларининг жанговар ҳаракатларда иштирок этишдан бош тортишаётгани ҳақидаги хабарлар сўнгги пайтларда кўпайган. Аввалроқ асирга тушган украина аскари Богдан Куманский УҚК сафида, хусусан, унинг 118-бригадасида бош тортувчилар ва ўз қисмини ўзбошимчалик билан ташлаб кетувчилар кўп эканини айтган эди.