ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Россия унга қарши Ғарб мамлакатлари бошлаган иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда. Венесуэла президенти Николас Мадуро шундай фикрда.
“Уларнинг барча ҳарбий харажатларига қарамай, Россия бутун НАТОга қарши урушда ғалаб қозонмоқда. Катта саъй-ҳаракатлар билан, чунки унга қарши иқтисодий санкциялар киритишганди, Россия санкцияларга қарши иқтисодий урушда ғолиб бўлди. Россиянинг иқтисодий кўрсаткичлари – иқтисодиёт ўсиши, унинг барқарорлиги, унинг гуллаб-яшнани – бугун бутун Европаникига қараганда яхшироқ, ҳатто АҚШникига қараганда яхшироқ. Бу Россиянинг буюк ички кучидан далолат беради”, - деди Мадуро “Le Monde diplomatique” газетасига берган интервьюсида.
Венесуэла етакчисининг фикрига кўра, Ғарб Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишни истамайди.
“Ғарб бутун вужуди билан русофобия, Россияни йўқ қилиш ғояси васвасасига тушган. Фақат битта йўл бор – улар Россия президенти Владимир Путин билан мулоқотни бошлашлари зарур, Россия билан ўзаро ҳурмат асосида, Россия учун ва бутун минтақа учун тинчлик ва хавфсизликни кафотлатлай оладиган битимга эришишлари керак”, - деб ҳисоблайди Мадуро.