Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида нечта чақалоқ дунёга келди?

1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг 847 нафари қиз, 1012 нафари ўғил бола.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Ўзбекистонда янги – 2024 йилнинг биринчи суткасида 1859 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
2024 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг 847 нафари қиз, 1012 нафари ўғил бола.
Энг кўп чақалоқ Қашқадарё вилояти (207 нафар) туғилди.
Кейинги ўринларда:
Андижон вилояти — 201 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Самарқанд вилояти — 196 (шу жумладан, етти ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Фарғона вилояти — 195 (шу жумладан, тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Сурхондарё вилояти — 185 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар);
Наманган вилояти – 178;
Тошкент вилояти — 172;
Тошкент шаҳри — 144 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Бухоро вилояти — 86 (шу жумладан, тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Жиззах вилояти — 78;
Хоразм вилояти — 72;
Қорақалпоғистон — 67 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Сирдарё вилояти — 42 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
Навоий вилояти — 36 нафар (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар).
Жами 22 та эгизакли туғруқлардан 21 ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда Сурхондарё вилоятида бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар – (жами 45 нафар чақалоқ) дунёга келди.
Маълумот учун, мамлакатда 2018 йил худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда эса 2155 нафар чақалоқ туғилган эди.