ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украина Қуролли кучларининг (УҚК) Белгородга уюштирган ҳужумини террорчилик акти деб атади.
“Белгородда рўй берган нарса бу, шубҳасиз, террорчилик акти. Нега? Чунки иккита ракета панасида <...> улар нима қилишди? Улар залп билан ўт очувчи тизим билан зарба беришди”, - деди Путин ҳарбийлар билан учрашувда.
Россия етакчиси залп билан ўт очувчи тизим одам бор ёки йўқлигига қарамасдан зарба берувчи қурол эканига эътибор қаратди.
“Улар бундай қурол билан одамлар Янги йил олдидан сайр қилиб юрган шаҳар марказига зарба беришди. Тинч аҳолига қарата қасддан берилган зарба. Албатта, бу теракт, бошқача атаб ҳам бўлмайди”, - деди Путин.
Сўнгги маълумотларга кўра, Украинанинг Белгородни ўққа тутиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлган, 100 нафардан зиёд киши касалхоналарда.