ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. 2024 йил 1 январдан Россия Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида (МДҲ) раислик қилиш Россияга ўтди. 2023 йилда ташкилотга Қирғизистон раислик қилган эди.
Москва раислик давомида ташкилот нуфузи ва унинг минтавий бирлашламалар билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда ташқи чақириқларга биргаликда курашни асосий вазифалардан бири сифатида маълум қилган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин раислик давомида мамлакат иқтисодиёт соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарга фаол ўтказиш борасидаги ишларни давом эттириш ниятида эканини айтган эди. Бу давлатларнинг иқтисодий ва молиявий суверенитетини ишончлироқ таъминлаш имконини беради.
Бундан ташқари, Россия раҳбари терроризм ва экстремизм, трансчегаравий жиноят ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси, коррупцияга қарши биргаликда кураш муҳимлигини қайд этган. Россия раислиги чоғида маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга, соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим ва спорт соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилади.
МДҲнинг анъанавий саммитини 8 октябрь куни Москвада ўтказиш режалаштирилган. Саммитдан ташқари 150 та турли тадбир ўтказилади.
Янги йилда МДҲда нафақат раислик қилувчи мамлакат ўзгаради. 2024 йилда Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти Самарқанд, Тошкент эса ёшлар пойтахти деб эълон қилинган.
Ўзбекистон ҳукумати бу йил Самарқандда 21 та тадбир ўтказишни режалаштирган. Хусусан, март ойида шаҳар МДҲ мамлакатларининг Театр фестивалига мезбонлик қилади.
Бундан ташқари, МДҲда 2024 йил Волонтёрлар ҳаракати йили деб эълон қилинган.