Ким Чен Ин можаро юзага келган тақдирда АҚШ ва Жанубий Кореяни йўқ қилишни буюрди – ОАВ

Шимолий Корея етакчиси мамлакат армиясини душманни ҳар қандай провокациясига тайёр туришни буюрди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) етакчиси Ким Чен Ин армия қўмондонлиги билан янги йил учрашувида агар АҚШ ва Жанубий Корея зиддият йўлини танласа ва можаро келтириб чиқарда, уларни “қақшатқич зарба” билан йўқ қилишга тайёр туришни буюрди. Бу ҳақда “Корея овози” радиоси маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.
“Ўртоқ Ким Чен Ин таъкидладики, инқилобимиз доимий равишда олға силжиши сари АҚШ ва жанубий кореяликларнинг унга тўсқинлик қилиши кучайиб боради. У таъкидладики, бизнинг армия асосий душманни аниқ билиши ва унга қарши туришда қатъий руҳий ҳолатга эга бўлиши керак ва душман томондан ҳар қандай провокация турини раҳм-шавқат қилмай тор-мор этиши шарт. Агар улар КХДР билан қарама-қаршилик йўлини танласа ва можаро келтириб чиқарса, унда армия душманга қақшатқич зарба бериш ва тўлиқ яксон қилиш учун ҳеч бир иккиланишсиз барча куч ва воситаларни сафарбар этиши шарт”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, у мамлакат хавфсизлиги ва ундаги тинчликни ҳимоя қилиш учун “қилични қайраб қўйишни” бундан кейин ҳам давом эттириш кераклигини қайд этган.
Шимолий Корея етакчиси 2024 йил “урушга тайёргарлик кўриш мустаҳкамланиши гуллаб-яшнаши” даври бўлишига, КХДР эса қудратли армия барпо этишда янада кўпроқ муваффақиятларга эришишига ишонч билдирган.
Ким Чен Ин кутилмаган баёнот берди