ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. 2024 йил Ўзбекистонда "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига йўллаган Янги йил табригида маълум қилди.
“Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир. Шу мақсадда 2024 йилни мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилдик”, - деди президент.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, янги йилда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратиш янада кучайтирилади. Илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни, “яшил” ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.