Ким Чен Ин кутилмаган баёнот берди

Ким Чен Ин КХДРни Жанубий Корея билан бирлаштиришни имконсиз деб атади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Шимолий Корея раиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан бирлашишнинг иложи йўқлигини эълон қилди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Узоқ давом этган Кореялараро муносабатларга назар ташласак, партиямиз Корея Республикаси билан бирлашишга ҳеч қачон эришиб бўлмайди деган хулосага келди”, — деди у
Сеул уни "сингдириш асосида бирлаштириш" ва "тизимнинг бир хиллиги"давлат сиёсатига айлантирди, бу эса Корея ярим оролини "бир халқ, битта давлат, иккита тизим" тамойили асосида бирлаштириш сиёсатига зид келади, деди Шимолий Корея раҳбари.