ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Янги йил байрами билан табриклади, деб хабар қилди Кремль матбуот хизмати.
“Ишончим комилки, конструктив мулоқот ва турли соҳалардаги истиқболли икки томонлама лойиҳаларни амалга ошириш бўйича яқин ҳамкорликдаги ишлар келгуси йилда ҳам давом этади, шунингдек, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, шубҳасиз, ҳар икки давлат фуқароларининг асосий манфаатларига жавоб беради ва Евроосиё маконида хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга мос келади”, — дейилади байрам табригида.
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Москвага расмий ташрифи Россия-Ўзбекистон муносабатлари мустаҳкамлигини тасдиқлаганини таъкидлади.