Бектемир ногиронлар жамияти болалари учун Янги йил қандай “қутқариб қолинди”

Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг Бектемир туман бўлинмасида 220 киши рўйхатга олинган. Улардан 46 нафари болалар ва ўсмирлар бўлиб, кўпчилиги мия ярим фалажининг турли шаклларига чалинган.
Sputnik
Жамият 1996 йилда Лариса Россинская томонидан ташкил этилган. Охирги 4 йил давомида у томонидан бошқарилган. Жамиятнинг анъаналаридан бири - болалар учун Янги йилнинг ширин совғаларини етказиш — хавф остида эди.
Лариса Григорьевна 19 декабрь куни вафот этди. У ногиронлиги бор болалар учун байрам ташкил қилишга улгура олмади. Шунга қарамай, ҳар бир бола ғамхўр одамлар туфайли Янги йил ширинликларини қабул қилиб олди. Лариса Россинскаянинг сўнгги истаги амалга оширилди.
Бу ҳақда батафсил бизнинг видеода томоша қилинг.