“Ғалаба кўнгиллилари” Бутунроссия жамоат ҳаракатининг вакиллари Ўзбекистонда бир неча йилдан буён “Янги йилингиз билан, фахрий!” акциясини ўтказиб келмоқда.
Бу йил хайрихоҳ кўнгиллилар рўйхатида 30 дан ортиқ киши бор - Улуғ Ватан уруши фахрийлари, Ленинград қамалидан омон қолганлар, концлагер асирлари, шунингдек, фронт меҳнаткашлари.
“Бизнинг шиоримиз “Фақат 9 май куни эмас”. Биз фахрийларни йил давомида табриклаймиз. Муҳими совға эмас, балки эътибор”, – дейди “Ғалаба кўнгиллилари”нинг Ўзбекистондаги халқаро вакили Сергей Ежков.
Бу йил акцияга Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан одамлар қўшилди. 5 декабрь куни эълон қилинган озиқ-овқат тўпламлари учун маблағ йиғиш икки ҳафта ўтиб ёпилди. Албатта, бу Янги йил дастурхонига яхши ёрдам, лекин Ватан учун курашиб, шу кунгача яшаб келаётганлар учун эътибор ва ғамхўрлик бундан ҳам муҳимроқдир.
“Фахрийлар кундан кунга камайиб бормоқда. Ушбу озиқ-овқат тўплами улар учун муҳим эмас, улар учун эътибор муҳим, улар мулоқотга муҳтож, биз ташриф буюрганимизда жуда хурсанд бўлишади”, - дея қўшимча қилади Сергей Ежков.
Кўнгиллилар ташриф буюрган фахрийлар орасида Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси Евдокия Нестерова ҳам бор. У 101 ёшда!
Бундай ташрифларнинг бирортаси ҳам ўтмиш хотираларисиз ўтмайди, фахрийлар юракдан қадрли қўшиқларни ижро этадилар.
Ғалаба кўнгиллилари фахрийларни қандай зиёрат қилгани ҳақида бизнинг видеода томоша қилинг.