Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президентининг 2023 йил 29 декабрдаги тегишли қарорларига мувофиқ:
ташқи ишлар вазири ўринбосари Аълоев Бахромжон Жўрабоевич Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;
Мадраҳимов Музаффарбек Анварбекович ва Нуримбетов Раҳматулла Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.
Музаффарбек Мадраҳимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар ташқи ишлар вазирлигининг Америка, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик департаментига, Раҳматулла Нуримбетов эса МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбарлик қилган.