Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда “ягона дарча” механизми такомиллаштирилмоқда

Кенгаш аъзолари ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш тизимида “ягона дарча” механизмини такомиллаштириш мақсадида жорий этиш тавсия этилган илғор рақамли технологиялар рўйхатини ҳам тасдиқлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгаши ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш тизимида “ягона дарча” механизмини жорий этишнинг устувор воситаларини ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан 2025 йилгача Евроосиё иқтисодий интеграцияси стратегиясини амалга ошириш бўйича материаллар тўпламини кўриб чиқди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси сайтида хабар берилди.
Кенгаш аъзолари ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш тизимида “ягона дарча” механизмини такомиллаштириш мақсадида жорий этиш тавсия этилган илғор рақамли технологиялар рўйхатини ҳам тасдиқлади. Тавсияда блокчейн, интернет, катта маълумотлар, сунъий интеллект каби технологиялар ҳақида гап кетади.
“Бундай технологияларни давлат органлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари фаолиятига жорий этиш келгусида бир қатор имтиёзларни беради: процедуралар ва бизнес-жараёнларнинг шаффофлигини ошириш, рискларни бошқаришни оптималлаштириш, шунингдек, маълумотлар сифатини ошириш. Бу ташқи иқтисодий фаолиятни бошқариш жараёнлари самарадорлигини оширишга, вақт харажатларини қисқартиришга ва даромадларни йиғиш ҳажмини оширишга олиб келади”, - деди ЕИК божхона ҳамкорлиги бўйича вазири Элдар Алишеров.