АҚШ "мағлубиятни" тан олмай, ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлиги тахмин қилинди

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ агенти Макговерн: АҚШ Россияни "тўхтатиш" учун ядровий бомбани портлатиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. АҚШ раҳбарияти учун Украинадаги мағлубиятини яшириш ва сайловларда ғалаба қозонишнинг ягона йўли — бу "кичик" ядро бомбасидан фойдаланиш. Бундай фикрни Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Рэй Макговерн "Judging Freedom" каналига берган интервьюсида билдирди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Экспертнинг фикрича, Украина можарода аллақачон мағлуб бўлганини ва қўшимча сафарбар қилинган 500 минг киши янги ҳеч нарса қила олмаслигини тушуниши керак.
Бироқ, Қўшма Штатларда сайловлар яқинлашмоқда, Оқ уй Украинада ўзининг "ғалабасини" намойиш қилиши керак ва бунинг биргина йўли бор, деб ҳисоблайди Макговерн.
“Пентагон ёки Оқ уйда қандайдир аҳмоқ пайдо бўлади ва айтади: “Жаноб президент, Россияга жиддий эканлигимизни кўрсатишнинг ягона йўли кичик ядровий бомба ишлатишдир. Бу Хиросимада ишлатганимиз ҳажмининг ўндан бир қисми бўлиши мумкин. Келинг буни бажарамиз. Улар тўхтайди, биз ўзимизни сайловда ютқазишдан сақлаб қоламиз, кейин қолганларини ҳал қиламиз”. Айнан шундай бўлишидан қўрқаман, — деди эксперт.
Макговерннинг фикрича, генераллар АҚШ президенти Жо Байденни бундай қадам кескинлашувга ва вазият назоратдан чиқиб кетишига олиб келмаслигига ишонтиради.
Бундан ташқари, экспертга кўра, бу жараёнга бу сайловда ютқазмаслик ва янги маъмурият томонидан қораланмасликдан шахсан манфаатдор бўлган АҚШ президенти маслаҳатчиси Жейк Салливан ва Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам иштирок этади.
Байден Украина учун “ўлим ҳукми"ни имзолади