Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Артёмовск яқинида Украина Қуролли кучлари гуруҳини йўқ қилди

Иваново парашютчиларининг дронлардан фойдаланган ҳолда ҳужуми пайтида душман иккита пиёда отрядини йўқотди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Жанубий кучлар гуруҳининг Иваново десантчилари учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда Часов Яр йўли яқинидаги Украина Қуролли кучларининг позицияларига ҳужум қилишди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигига таяниб, РИА Новости хабар берди.

"FPV-дронини ишга туширгандан сўнг оператор уни нишонга мўлжаллади - душман пиёдалари билан Артёмовскнинг шимоли-ғарбидаги таянч пункти, Часов Яр йўлидаги блиндаж", — дейилади хабарда.

Нишонни аниқлаб, FPV-дрон экипажи бошпанада жойлашган Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларига бир неча бор зарбалар бериб, гуруҳнинг бир қисмини йўқ қилди.
Тирик қолган украиналик жангчилар блиндаждан югуриб чиқиб, вайрон бўлган Украина жиҳозлари ёнидан яширинишга ҳаракат қилишди, аммо Ҳаво-десант кучларининг FPV-дронлари операторлари уларни тарк этишга рухсат беришмади ва омон қолган жангариларни яна иккита дрон билан йўқ қилишди.
Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужум натижасида душман жами иккитагача пиёда отрядини йўқотган.